Бу ҳақда Жўқорғи Кенгешнинг (Қирғизистон парламенти) Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси йиғилишида Қирғизистон таълим ва фан вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, мазкур мактаблар қурилиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади. Эски мактаблар ўрнига иккита янгиси қуриб берилади. Бири 350 ўринли бўлиб, Самаркандек қишлоғида, иккинчиси 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, Лайлак туманининг Марғун қишлоғида барпо этилади.