Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 19 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,1 минг тоннага яъни қарийб 4,6 бараварга ошган.
Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 24,8 минг тонна;
Россия – 16,4 минг тонна;
Қирғиз Р. – 5,9 минг тонна;
Украина – 2,8 минг тонна;
Беларусь – 1,2 минг тонна;
Латвия – 1,4 минг тонна;
Германия – 509,8 тонна;
Молдова – 239,0 тонна.