Университетнинг бугунги ҳолати, эришилган ютуқлари, инфратузилмаси ва истиқболли режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, “Ёшлар куни” муносабати билан Бош прокурор университетнинг ҳарбий таълим факультети талабалари ва спорт йўналишидаги фаол ёшлар билан очиқ ва мазмунли суҳбат ўтказди.
Ташриф давомида Бахриддин Валиев ёшларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди ҳамда ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, қимматли маслаҳатлар берди.