Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилиши белгилаб берилди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, кейинчалик лойиҳани вазирлик ва идораларда келишиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фракцияларидаги муҳокамаларда “Ўзавиация” агентлиги ходимлари қатнашиб лойиҳани ҳимоялашда фаол иштирок этишди.