Ўзбекистон шахмат федерацияси учта номинацияда ғолибликни қўлга киритди. Булар:

1. Йилнинг энг яхши терма жамоаси (National Team of the Year) — Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққани учун.

2. Йилнинг энг яхши ёшлар терма жамоаси (National Youth Team of the Year) — 2022-йил Озарбойжонда ўтган Бутунжаҳон ўсмирлар шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун.

3. Йилнинг энг яхши Рапид ўйинчиси (Rapid Player of the Year) — Нодирбек Абдусатторов.