Ушбу конференциясиянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашининг собиқ раиси Комилжон Худойбергановнинг вафоти муносабати билан Кенгашга янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Мазкур йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Республика спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раислигига номзоди илгари сурилган спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган мутахассис Баходир Махситович Махситов номзоди бир овоздан маъқулланди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.