Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил мамлакатимизда етиштирилган тарвузлар 13 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг тоннага яъни қарийб 8,5 бараварга ошган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг  кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 32,6 минг тонна 
Россия – 12,0 минг тонна 
Қирғиз Р. – 3,6 минг тонна 
Белорусь – 272,9 тонна
Украина – 202,7 тонна

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти – 8,1 минг тонна
Жиззах вилояти – 6,2 минг тонна 
Сирдарё вилояти – 5,7 минг тонна
Хоразм вилояти – 5,0 минг тонна
Тошкент вилояти – 4,6 минг тонна 
Андижон вилояти – 4,6 минг тонна