Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга йўллаган мактубини етказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.