Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг даражаси ва суръатини юқори баҳоладилар. 2020 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон раислигида онлайн режимда бўлиб ўтган Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясининг 32-йиғилиши натижалари ва тавсияларини бажариш механизмлари муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.
2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Европа минтақавий конференциясида раислигини самарали амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги халқаро ҳамда минтақавий ташаббусларда мамлакатимиз иштирокини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув доирасида ФАО Бош директори Суй Дунюйга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ минтақаларини ривожлантиришга, республика ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликкаи қўшган улкан ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони топшириш бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.