Бу ҳақ вазир ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-Россия алоқаларининг ўтган йилдаги натижалари ва 2026 йилга мўлжалланган режаларини муҳокама қилинган. Томонлар кўплаб соҳаларда кузатилаётган ижобий динамикани, жумладан, 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 11 фоизга ўсганини таъкидладилар.
“Мазкур йилнинг кун тартиби бой бўлиб, қатор икки ва кўп томонлама тадбирларни ўз ичига олади“, деб ёзади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.