Бугун Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Того Республикаси ташқи ишлар вазири Робер Дюссе жаноблари билан учрашиб, дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади.

— Шубҳасиз, Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятларимиз мавжуд, — дейди Бахтиёр Саидов.

Маълумот учун: Того Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 155-давлат бўлди.