Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамини Душанбе шаҳри соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри.

Шаҳар ҳокими Рустам Имомали тегишли тузилмаларга мазкур дори-дармонлар воситалари коронавирус билан касалланганларга ўз вақтида етиб боришини назоратга олишни буюрган.

Тожикистонга юборилган дори-дармон воситалари «Samarkand England Eco-Medical» Ўзбекистон –Британия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган.