Тадбирда 40 га яқин давлатдан 1200 дан ортиқ меҳмонлар ва 600 дан ортиқ компаниялар қатнашди.

 «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси лойиҳалар мониторинги бўлими бошлиғи Дониёр Ҳабибуллаев кўргазма доирасида  «Rabobank» лойиҳа менежери Жульет Хенсгенс ва Нидерландия тараққиёт банкининг («FMO») инвестициялар бўйича бош мутахассиси Феликс Потишман билан учрашувлар ўтказди.

«Rabobank» Нидерландия банки бўлиб, бундан 125 йил аввал ташкил этилган. Ушбу  молия муассасаси асосан агросаноат ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган. Банкнинг 38 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд.

Нидерландия тараққиёт банки («FMO») ривожланаётган бозорлардаги хусусий инвестиция лойиҳаларини молиялаштиради. Мазкур банк 1970 йилда ташкил этилган ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳисобланади.

Учрашувлар якунларига кўра, ўзаро алоқаларни янада  чуқурлаштириш, ахборот алмашиш, Нидерландия банклари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон томонидан аниқ таклифлар тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.