Мураббий Исломбек Исмоилов шогирдлари баҳсни фаол бошлади ва 19-дақиқада Абубакир Шукуруллаев киритган гол орқали ҳисобни очди. Бироқ, ордан кўп ўтмай, 32-дақиқада Грэди Макдоннелл ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда томонлар бир қатор хавфли вазиятлар яратди. 75-дақиқада Майкл Нонан ирландияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1. Шу тариқа, баҳс Ирландия фойдасига якунланди.

Голлар: Шукуруллаев (19’), Макдоннелл (32’), Нонан (75’)

Бош ҳакам — Мерифе Абду (Камерун).

Ёрдамчи ҳакамлар — Робле Элейе, Доэ Жоэль (Жибути).

Захира ҳаками — Ҳамза Ал-Фориқ (Марокаш).

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Эндиликда жамоамиз 3-турда Панама терма жамоасига қарши майдонга тушади.