Финалда ТОП-100 таликка кирган ғолиблар Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки “Coworking” имкониятларидан 3 ой бепул фойдаланиш учун ваучер, IT-парк томонидан махсус акселерация дастурига сертификат ҳамда 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, финал доирасида иштирок этган, аммо ТОП-100 таликка кира олмаган 145 нафар иштирокчининг ҳар бири 3 миллион сўмдан пул мукофоти, "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳасининг махсус дипломи ва IТ-парк томонидан махсус акселерация дастурига сертификат топширилди.
Ғолиблар ўз ғояларини реал ҳаётга татбиқ этиш имконини қўлга киритади ҳамда уларнинг лойиҳалари “Ўзбекистон учун 100 ғоя” махсус албомига киритилади.
Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот ва медиа хизмати