Учрашув Афғонистон Ислом Республикаси (АИР) Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Aтмар бошчилигидаги АИР делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Aфғонистон томони Ўзбекистонга электр таъминотини ўрнатишда кўрсатаётган доимий ёрдами, шунингдек, чегара савдосини ривожлантириш ва Aфғонистон фуқароларининг Ўзбекистонда олий маълумот олишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мамлакатимизнинг олиб бораётган сиёсати учун самимий миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Aфғонистон томони ўз ҳудудида 500 кВ кучланишли Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида иш олиб бориш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мамлакат раҳбариятининг алоҳида назоратида эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, жаноб Коргар Ўзбекистоннинг энергетика тармоғида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади, бунинг дастлабки натижаларидан бири Сирдарё вилоятида Саудия Aрабистонининг ACWA Power компанияси томонидан янги иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича ишларнинг бошланишини алоҳида таъкидлади.

Томонлар шериклик лойиҳаларини амалга ошириш жараёни, шунингдек, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар, ушбу соҳаларда қўшма тадбирларни амалга оширишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати