Учрашувларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Sogdiana trans» ШК томонидан Ҳайратон темир йўл станциясининг тажрибасидан келиб чиқиб, техник-хизмат ишларига Афғонистон томонини босқичма босқич жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режаси келишиб олинди. 

Шу билан бирга, халқаро юк ташувларни амалга ошириш «Sogdiana trans» ШК томонидан давом этиши тўғрисида келишилди. Учрашувлар якуни бўйича икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида учрашув баёни имзоланди.