Нью-Йорк шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг АҚШдаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Т.А. Нью-Йоркдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига (Одам савдоси) асосан республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди ва энди у қилмишлари учун судда жавоб беришга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси