Музокара чоғида икки давлат ўртасида парламентлараро мулоқотни самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўтган йили имзоланган Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқишга имкон берганини таъкидладилар.
Ушбу Меморандумни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги амалий чоралар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Унда олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини биргаликда мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда ёшлар парламентларининг ролини мустаҳкамлаш каби масалаларни акс эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Танзила Нарбаева Наталья Кочановани расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф этди.