Маълум қилинишича, парвозлар март ойининг охири ёки апрель ойининг бошларида амалга оширилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, йўловчилар ва парвозлар сонининг кескин кўпайиши қайд этилмайди, чунки Латвияга 6 апрелгача фақат муҳим сабабларга кўра киришга рухсат берилган. Бундан ташқари, парвозлар йўлга қўйилишига қарамай, Латвияда ҳам бошқа мамлакатлардаги каби бир қатор чекловлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Тошкент ва Минск ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилиши ва Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилиши маълум қилинган.