Видеоконференция шаклида ташкил этилган мулоқотда Ўзбекистон Поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, Малайзиядаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари, шунингдек, Малайзия томонидан Қироллик поло ассоциацияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Зекри бин Иброҳим, Селангор қироллик поло клуби вице-президенти Рошди Аҳмад Нордин, Куала-Лумпур Поло академияси ижрочи директори Питер Абишеганаденлар қатнашди.
Музокаралар давомида Малайзия томони соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Музокаралар якуни бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
- Ўзбекистон поло федерацияси, Малайзия Қироллик поло ассоциацияси ва Қироллик Селангор поло клуби ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш;
- Ўзбекистонлик тренерлар ва ҳакамлар учун қисқа муддатли махсус ўқув курслари ва малака алмашинуви чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон поло федерацияси вакиллари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш;
- Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиб бораётганлиги сабабли Ўзбекистон ҳамда Малайзияга ўзаро тажриба алмашинуви ташрифларини ташкил этиш.
Сир эмаски, Малайзия нафақат қитъамиз, балки жаҳонда поло спорти ривожланган давлатлар сирасига киради, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.