Суҳбатда Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга илк ташрифи ва унинг доирасидаги олий даражадаги музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб бериши мамнуният билан қайд этилди. Таълим соҳасидаги ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнг Биринчи хонимлар Улан-Батор шаҳрида жойлашган Чойжин-лама ибодатхона-музейига ташриф буюрдилар.

XX аср бошларида барпо этилган ушбу мажмуа тибет-мўғул буддавий санъатининг беназир ёдгорлиги ҳисобланади.

Ташриф чоғида Биринчи хонимларга мажмуа меъморчилиги, унда сақланаётган қадимий ҳайкаллар, табобат анъаналарига оид экспонатлар ва тибет-буддавий қонунлар тўплами ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Зироат Мирзиёева музейнинг маданий-маърифий фаолияти, туризмни жалб этишдаги роли ва ёш авлодни маънавий тарбиялашдаги аҳамияти билан танишди.