Вазирлик маълумотига кўра, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвали кўриб чиқилди.