Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур Битим 2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.