Томонлар ўз ҳажмларини 50 фоизга қисқартиришни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев маълум қилди.
"Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари темир йўл транспортида 50 фоизлик чегирма тақдим этиш тўғрисида шартнома имзолади. Ушбу масалалар икки томонлама тўлиқ даражада ишлаб чиқилган", деди Ниёзхўжаев Саратовда бўлиб ўтган "Мавжуд санитария-эпидемиологик вазиятни бартараф этгандан сўнг, ЕОИИ ( ЕАЭС) (Евроосиё иқтисодий иттифоқи) мамлакатлари савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги халқаро видеоконференцияда.
Шунингдек, элчи Афғонистон ҳудудида темир йўл транспорти учун тарифларни пасайтириш масаласи фаол ўрганилаётганини қўшимча қилди.