Бу ҳақда Ростовда Дон ҳудуди ва Марказий Осиё мамлакати ҳукуматлари вакиллари учрашувида сўз юритилди, деб хабар беради Don24 Ахборот агентлиги.

Томонлар ҳудуднинг савдо-иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида долзарб маълумотлар алмашди, келажакдаги ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди.

«Ростов области учун Ўзбекистон Республикаси унумдор муносабатлар йўлга қўйилган ва ривожланаётган муҳим стратегик ҳамкор. Биз ташқи савдо алоқаларини кенгайтирамиз, «Халқаро кооперация ва экспорт» миллий лойиҳа доирасида самарали иш олиб боришни давом эттирамиз. 2021 йилнинг бирничи ярим йиллик якунига кўра, Дон ҳудуди ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 74,8 миллион долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга ўсди», — деб таъкидлади Ростов области иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко.

Ростов областининг Ўзбекистонга экспорти йилига 100 миллион доллардан ошиқ. Экспортнинг товар тизимида озиқ-овқат товарлари, хусусан, ёғлар — ўсимлик ва ҳайвон ёғлари, машинасозлик маҳсулотлари кўпчиликни ташкил қилади. Ўзбекистондан Дон ҳудуди кўпроқ текстиль буюмлари ва кимё маҳсулотларини импорт қилади.

Ўзбекистон делегацияси Шахта шаҳрига ташриф буюриб, у ерда маҳаллий саноат корхоналарида бўлди.

Октябрь ойининг ўрталарида Ростов области ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ишбилармонлари ўртасида онлайн-учрашувини ўтказиш режалаштирилган.