Учрашув кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҲКнинг 2020 йил 12 октябрда бўлиб ўтган 21-йиғилиши якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши таҳлил қилинди.
Шерикликнинг алоҳида йўналишларини ривожлантириш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳларининг ҳисоботлари, бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди ва ўзаро манфаатли ечимлар ишлаб чиқилди.
Шу ўринда, томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун ҲК ҳамраислари даражасида ҳар ойда турли шаклларда ўтказилаётган икки томонлама музокаралар аҳамиятини таъкидладилар. Иқтисодий шерикликни юксалтиришга оид конструктив таклифларни ишлаб чиқиш бўйича икки мамлакат вазирликлари ва идоралари саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга келишилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда инвестициявий ҳамкорлик кенгайтирилиши мумкин бўлган устувор йўналишлар борасида ягона фикрга келинди.
Икки мамлакат ҳукуматларининг ўзаро савдо ҳажмининг барқарор ўсишини сақлаб қолишга содиқлиги алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан, томонлар икки давлат ҳудудлари орқали тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек, савдо айланмасини кўпайтириш ва диверсификация қилиш имконини берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш усулларини бирлаштиришнинг истиқболли механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, қолаверса, янги инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларининг кенгайтирилган таркибдаги мунтазам музокараларини ўтказиш амалиётини тизимли равишда давом эттиришга келишдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи садо вазирлиги матбуот хизмати.