Мақолада Ўзбекистон ва Саудия Арабистони адабиёти виртуал форуми Илмий-тадқиқотлар ва маърифатни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда ташкил этилгани, шунингдек форумда Саудия ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-маданий мулоқот, роман, қисса ва шеърият каби турли адабий жанрлар, бадиий таржима соҳасида амалга оширилган қўшма лойиҳалар ва ушбу йўналишлардаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилингани айтилган.

Тадбир иштирокчилари форум доирасида Саудия ва ўзбек адабиёти, икки давлат ўртасидаги илм-фан ва маданий алоқалар масалаларига оид илмий мақолалар, Саудия адабиётидан ўзбек тилига таржима қилинган қатор китоблар ҳамда араб тилида чоп этилган “Ҳозирги ўзбек адабиётида қисса санъати” номли рисола тақдим этгани ҳақидаги маълумот газетхонлар эътиборига ҳавола қилинган. 

Анжуман якунида томонлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистни ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирган, деб хабар беради “Дунё” АА.