Учрашув давомида Ўзбекистон -Сербия ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича кейинги қадамларини келишиб олишди.

Икки мамлакат ўртасида иқтисодий соҳадаги шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш мақсадидаги ҳамкорлик масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро рағбатлантириш ва инвестицияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича ҳукуматлараро битимлар лойиҳасини тайёрлашни бошлашга келишиб олишди.

Музокаралар якунида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қўшма ишларни давом эттиришга келишиб олишди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.