Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида эркин савдо режимини шакллантириш бўйича музокараларни бошлаштўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжат ўзаро савдони кенгайтириш ва икки мамлакат бозорларига кириш шартларини яхшилаш учун янги имкониятлар яратади.
Singapore Cooperation Enterprise билан Сингапур тажрибаси ва экспертизасидан фойдаланган ҳолда махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш соҳасидаги келишувлар мустаҳкамланди.
Wilmar International ва Indorama иштирокида озиқ-овқат саноати соҳасида битим имзоланди. Тошкент вилоятида ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш, кейинчалик эса ем-хашак базаси ва паррандачиликни ривожлантириш кўзда тутилган.