Томонлар COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига таъсирини юмшатиш бўйича тажриба алмашиб, халқаро туристик сафарларни давом эттириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Туризмда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» янги санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизими, Таиланд бозори учун янги сайёҳлик объектлари ва истиқболли йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
ТАТнинг МДҲ давлатлари бўйича директори Анома Вонгяй Таиланд томонидан ўзаро сайёҳлик сафарларини давом эттиришга бўлган қизиқиши юқорилигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида мунтазам рейсларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди.
Таиланд туризм департаментига Ўзбекистон ҳукумати томонидан яратилган кенг имкониятлар ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари («Очиқ осмон» режими, туристлар сони учун субсидиялар, тариф имтиёзлари ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда Таиланд авиакомпанияларини жалб этиш таклиф қилинди. Бундан ташқари, туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласи илгари сурилиб, Қўмита қошидаги ўрта-махсус ўқув даргоҳларидан бирининг негизида Таиланддаги етакчи университетлар иштирокида қўшма туризм коллежини ташкил қилишни таклиф этилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.