Томонлар «COVID-19» пандемиясининг туризм соҳасига таъсирини юмшатиш бўйича тажриба алмашиб, халқаро туристик сафарларни давом эттириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Қўмита томонидан туризмда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» янги санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизими,  Таиланд бозори учун янги сайёҳлик объектлари ва истиқболли йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ТАТнинг МДҲ давлатлари бўйича директори Анома Вонгйай Таиланд томонидан ўзаро сайёҳлик сафарларини давом эттиришга бўлган қизиқиши юқорилигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида мунтазам рейсларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди. Қўмита томонидан Таиланд туризм департаментига Ўзбекистон ҳукумати томонидан яратилган кенг имкониятлар ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ("Очиқ осмон" режими, туристлар сони учун субсидиялар, тариф имтиёзлари ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда Таиланд авиакомпанияларини жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтиришни таклиф қилинди.

Бундан ташқари, туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласи илгари сурилиб, Қўмита қошидаги ўрта-махсус ўқув даргоҳларидан бирининг негизида Таиланддаги етакчи университетлардан бирини жалб қилган ҳолда қўшма туризм коллежини ташкил қилишни кўриб чиқиш таклиф этилди. Конференция якунларига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд сайёҳлик компанияларини ва бирлашмаларини жалб қилган ҳолда, мунтазам равишда видеокоференцияларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.