Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин раҳбарлик қилдилар, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.