Ўзбекистон ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти гуманитар ташкилоти фаолияти, шу жумладан, унинг мақомини қонунчиликда мустаҳкамлаш, Жамиятнинг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказишга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқни татбиқ этишнинг самарали механизмлари ҳам атрофлича муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.