Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Миср пахта саноати идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва «ICTC» ҳузуридаги янги касб таълими дастурлари бўйича ўзбекистонлик мутахассисларнинг билим, малака ва кўникмаларини оширишлари учун амалиёт ўташини таъминлаш масалаларини муҳока қилиш билан изоҳланади. 

Дипломатия миссияси раҳбари «ICTC» раиси Муҳаммад Ҳалил Хидр билан учрашув чоғида ташкилот лабораториялари ва «ICTC» фаолияти билан яқиндан танишди.  «ICTC» раҳбарининг айтишича,  1965 йилда ташкил этилган ушбу марказнинг асосий мақсад ва вазифалари  дунёга машҳур, узун, мустаҳкам толали Миср пахтаси сифатини сақлаш ва унинг зарарланишининг олдини олишдан иборат.

Марказда Осиё ва Африка мамлакатлари мутахассислари учун «ICTC» ҳузурида 7-30 кунлик пуллик ўқув курслари ташкил этилади. Уларда пахта навларини ажратиш ва классификация қилиш, намуналар асосида махсус текширувлар ўтказиш, намликни аниқлаш, тозалаш, зараркунандаларга қарши курашиш, йигирув ва тўқув маҳсулотларининг сифатини белгилаш, пахта вазнини ўлчаш, маркетингини амалга ошириш, унинг экспортига оид масалалар ва бошқа долзарб дастурлар бўйича касбий таълим ва малака ошириш бўйича машғулотлар олиб борилади.

Мисрда пахта йиғими октябрь-январь ойларига тўғри келгани боис, энг мақбул ва самарали ўқув курслари ушбу муддатда ташкил этилиши таъкидланди. Муҳаммад Хидр Ўзбекистон билан пахта соҳасида ҳамкорлик ўрнатишдан мафаатдор эканлигини маълум қилди.

 Учрашув натижасида томонлар бир гуруҳ ўзбекистонлик мутахассисларнинг «ICTC»нинг бир ойлик  ўқув курсларида иштирок этишини ташкил қилиш бўйича келишувга эришдилар.