Халқаро тадбир Ногиронлик муаммолари бўйича халқаро альянс (IDA), Норвегия ва Гана ҳукуматлари томонидан ташкил этилди.
Унда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат бошлиқлари ва ҳукумат раҳбарлари, алоқадор вазирлик ва ташкилотлар мутасаддилари, хусусий сектор вакиллари ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этмоқда.
Глобал саммитда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, имконияти чекланган инсонлар ҳаётида аниқ ва амалий ўзгаришлар юз беришига хизмат қиладиган инклюзив тараққиёт талабларни татбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Миллий марказдан олинган маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, икки кунлик ушбу анжуман онлайн шаклда бўлиб ўтмоқда.