Айни вақтда турли ёш тоифасидаги мамлакат терма жамоалари таркиби аъзолари 154 нафарни ташкил этади.

2017 йилда Эронда ўтказилган клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларида вакилларимиз 9-ўринни қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда ташкил этилган ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионатида фахрли 5-ўринга сазовор бўлган.

2019 йили Непалда ўтказилган Марказий Осиё ҳудудий мусобақасида 2-ўрин, 2021 йили ўсмир қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионатида 1-ўрин, эркаклар ўртасида Осиё чемпионатида 12-ўрин, клублар ўртасида Осиё чемпионатида 9-ўрин, Марказий Осиё челленж кубогида аёллар 2-ўрин, эркаклар терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон ҳозирда Осиё волейбол конфедерацияси рейтингида 64 та давлат орасида 24-ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон рейтингида эса аёлларимиз 120-ўринда бораётган бўлса, эркаклар термамиз 222та давлат орасида 87-поғонадан жой олган.

Юртимизда волейбол билан шуғулланувчиларнинг умумий сони 48 618 нафарни ташкил этмоқда. Ҳакамлар – 115 нафар, тренерлар эса 790 нафарни ташкил этади.

Жорий йил эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 14 та, аёллар ўртасида мамлакат чемпионатида 9 та жамоа баҳсларга киришди.