Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (январь–июнь):
2024 йил — 2,4 фоиз;
2025 йил — 2,8 фоиз;
2026 йил — 2,9 фоиз.
Ушбу даврда АКТ хизматларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 30,3 трлн сўмни ташкил этган.
АКТ хизматларида яратилган ялпи қўшилган қиймат таркибида:
компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар — 53,6 фоиз;
алоқа хизматлари — 28,9 фоиз;
маълумотларни жойлаштириш ва уларга ишлов бериш хизматлари ҳамда веб-порталлар — 10,5 фоиз;
дастурий таъминот — 4,4 фоиз;
компьютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш хизматлари — 2,6 фоиз улушга эга бўлган.