Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда жами 10,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,4 фоизни ташкил этди.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 517,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,8 фоизга тенг.
Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 10 166,0 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,2 фоизга тенг.
Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 1296,9 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 7 490,5 миллиард сўмни ташкил қилган.