Бу ҳақда Бандлик вазирлиги маълум қилди.

Расмий статистикага кўра, ушбу ҳодисаларнинг 216 таси ўлим билан якунланиб, жами 248 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Бахтсиз ҳодисалар натижасида 961 нафар киши турли даражада жабрланган. Хусусан, 680 нафар ишчи оғир, 33 нафар фуқаро эса енгил тан жароҳатлари олган.

Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кўп қисми қурилиш соҳасига тўғри келган — 234 та ҳолат. Шунингдек, енгил саноатда 47 та, транспорт соҳасида 37 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 36 та, энергетикада 34 та ҳолат қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида 27 та, Навоий КМКда 22 та, Олмалиқ КМКда 11 та, кимё саноатида 11 та ва мактабгача таълим тизимида 8 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Қолган 370 та ҳолат эса бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент шаҳрида — 153 та ҳолат қайд этилган. Қашқадарё вилоятида 93 та, Бухоро вилоятида 92 та, Тошкент вилояти ва Андижон вилоятида 75 тадан, Навоий вилоятида 65 та, Самарқанд вилоятида 53 та, Фарғона вилоятида 50 та, Қорақалпоғистон Республикасида 47 та, Сирдарё вилоятида 46 та, Жиззах вилоятида 35 та, Наманган вилоятида 33 та ҳолат қайд этилган. Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида эса 16 тадан бахтсиз ҳодиса аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган бўлиб, 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган, 241 нафар мансабдор шахсга эса маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.