Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 % га ошган.
Бу кўрсаткич:
- 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 %)
- 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,3 млн. тонна (ўсиш суръати 118,4 %)
Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида 41 %, Тошкент вилояти 40,5 % ҳамда Фарғона вилояти 9,6 % ҳиссасига тўғри келди.