Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил январь-октябрь ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 83 857 та бўлиб, улар иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланганда:

савдода – 32 082 та

саноатда – 16 671 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 9 897 та

қурилишда – 5 534 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 5 566 та

ахборот ва алоқада – 2 161 та

ташиш ва сақлашда – 2 217 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 1 489 та

бошқа соҳаларда – 8 240 тани ташкил этган.