Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов "FC Barcelona" клуби вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Мулоқотда Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, замонавий методологияни жорий этиш ва иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида ушбу халқаро академияни очиш масаласи муҳокама қилинди.

Якунда томонлар лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.