Е-sim битта смартфонда одатий SIM картасиз бештагача рақамдан фойдаланиш имконини беради ва бошқа бир қатор қулайликлар ҳам тақдим этади. Е-sim смартфон ёки планшетга аввалдан ўрнатилган модул бўлиб, қшшимча ҳақ талаб қилинмайди ҳамда мобил қурилмада кўплаб рақамлардан фойдаланишга имкон беради.
Е-simнинг афзаллик томонларидан бири шундаки, уни олиб ташлаш, бузиш ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ. Чунки у таъкидланганидек, смартфон ёки планшет микросхемасига ўрнатилган. У оддий sim карталар каби бандланиб қолмайди ва унда PIN ёки PUK кодлар мавжуд эмас. Қурилма йўқолган ёки ўғирланган тақдирда, учинчи шахслар абонент рақамидан фойдалана олмайди. Шу билан бирга, Е-sim барча уяли алоқа хизматларини қўллаб-қувватлайди.
Мазкур технология фақат маълум қурилмалар моделларида ишлайди. Абонентлар Е-sim технологиясидан фойдаланган холда 5 тагача рақамни улашлари ва хоҳлаган рақамдан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.