23 январь куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги йиғилишида Гидрометеорология хизмати томонидан 23–27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совиши прогноз қилинаётгани айтилган.
Йиғилишда ўтган 15 кун давомида амалга оширилган тадбирларни янада кучайтирган ҳолда штаблар фаолиятини давом эттириш топширилган.