Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 26-29° ни, шимолда 22-25° ни, республика жанубида 32-35° ни ташкил этади. Республиканинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафтанинг катта қисмида республика бўйича асосан шундай қуруқ ва салқин об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15°, кундуз кунлари 26-31° атрофида бўлади. Бундай об-ҳаво Ўзбекистон бўйича сентябрь ойи охири учун хосдир.

Ҳафта охирига келиб, антитциклон периферияси Қозоғистон ҳудудига чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва ҳафта охирига 32-35° ни ташкил этади.

24 сентябрда Республика шимолида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.