Бу ҳақдаги маълумотларни Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати эълон қилди.

Маълум қилинишича, фахрийларнинг 100 ва 100 ёшдан ошганлари 25 нафарни ташкил қилади.

Тошкент шаҳрида энг кўп уруш қатнашчиси (55 нафар) истиқомат қилса, Тошкент вилоятида эса 26 нафар фахрий яшамоқда. Бу борада учинчи ўринда Фарғона вилояти (19 нафар) турибди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.