Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қуйидаги тақсимланган:
- 2021 йил – 60,9 фоиз;
- 2022 йил – 62,3 фоиз;
- 2023 йил – 63,7 фоиз;
- 2024 йил – 67,8 фоиз;
- 2025 йил (январь август) – 68,3 фоиз.
Бундан келиб чиқадики, жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши сўнгги беш йил давомида 7,4 фоизга ортган.