Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Туркия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Малакаларни ривожлантириш ташкилоти раҳбари Мустафа Нежми Илҳан билан Ўзбекистон - Туркия малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш бўйича мулоқот ўтказди. 

Вазирлик таклифига кўра меҳмонлар 4 кун давомида Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлардан келиб чиқиб Туркиянинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда малакаларни баҳолаш ва касб-ҳунарларни сертификатлаш тизимни жорий этиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тақдимот ўтказди. 

Малакани баҳолаш нима беради?

▪️Қўлида касб-ҳунари бор ҳамюртларимиз шу ернинг ўзида Европа давлатларида тан олинган халқаро сертификатни қўлга киритади.

▪️Хорижга тайёр мутахассис сифатида ишга боради.

Бугунги кунда Туркияда 270 та касбий малакани баҳолаш маркази фаолият юритмоқда, 911 та малака стандарти жорий қилинган, 200 дан ортиқ касблар мажбурий сертификатланади.