Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 380-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:

  • ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
  • ЯИДХП ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

Маълумотномада:

  • кўчмас муллка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.